11:00 / 27.04.2017
7 743

Чўзилиш машқлари ҳақида энг кенг тарқалган уйдирмалар

Чўзилиш машқлари ҳақида энг кенг тарқалган уйдирмалар
Стретчинг ва чўзилиш – фитнес-клуб, спорт ва рақс машғулотларидаги энг оммабоп йўналишлардан бири. Бу масала юзасидан ҳаммаси оддий ва тушунарли бўлиб кўринади. Лекин одамларда чўзилиш тўғрисида кўпгина стереотиплар пайдо бўлган. Биз сиз учун энг кенг тарқалган уйдирмаларни тўпладик.

Чўзилиш – бу жуда оғриқли

Спортчилар, раққослар, цирк артистлари учун чўзилиш машқлари бор. Оддий одамлар учун эса алоҳида чўзилиш бор ва бу «соғломлаштирувчи стретчинг» дейилади. Соғломлаштириш фитнесида стретчинг одамнинг жисмоний имкониятларига қараб қўлланилади. Бу енгил ва умуман оғриқсиз машқларнинг мақсади эгилувчанликни ошириш, мушакларни бўшаштириш ва таянч-ҳаракат тизимини мустаҳкамлашдан иборат.

Чўзилиш – фақат ёшлар учун

Агар сиз кексайганда ҳам шпагат қилишни ўрганмоқчи бўлсангиз – ўзингизга яхши мутахассис топинг. Агар мустақил шуғулланишга қарор қилган бўлсангиз – жараённи диққат билан кузатинг, қаттиқ оғриқларга йўл қўйманг, бу мушаклар узилишига олиб келади.

Чўзилиш озишга ёрдам беради

Кўпчилик қизлар чўзилишга озиш мақсадида боришади! Ҳа назарий жиҳатдан олганда, агар сиз чўзилишни куч ишлатиб бажариладиган машқлар билан бирга олиб борсангиз, организм бу ҳаракатга жадал гормонал жавоб қайтаради. Ҳужайралар нейромедиаторлар деб аталувчи кимёвий моддалар ишлаб чиқара бошлайди. Нейромедиаторлар «ёғлар тўплами» фаоллигига таъсир кўрсатади. Лекин, агар чўзилиш юмшоқ режимда ўтказилаётган бўлса, унга катта умид қилмаслик лозим.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Чўзилиш машқлари ҳақида энг кенг тарқалган уйдирмалар