Эътиборни бир ерда жамлай олмаслик, сурункали ҳолсизлик – чарчоқнинг илк аломатлари саналади. Иш кунидан кейин ушбу ҳолатларнинг пайдо бўлиши табиий, аммо баъзан тонгда уйғониб ҳам ҳолсизликни ҳис этиш мумкин.
1. Ҳар куни 7-8 соат давомида мириқиб ухлашга ҳаракат қилинг. Бу чарчоқ билан курашишнинг энг биринчи ва синалган усулидир.
2. Тонгда турли ёрмалардан тайёрланган бўтқа тановул қилган яхши. Улар сизни кун давомида қувват билан тўйинтириб туради.
3. Кўпроқ суюқлик ичишга ҳаракат қилинг. Организмда намликнинг етишмаслиги ҳам стресс ҳолатини келтириб чиқаради.
4. Иш жараёнида вақти-вақти билан танаффус қилган дуруст. Бу пайтда енгил жисмоний машқлар билан шуғулланиш ҳам фойда беради.
5. Иш пайтида ёлғиз бўлишга одатланинг. Бунинг имкони бўлмаса, 5-10 дақиқа ёлғиз қолиб, кўзларингизни юмганча бироз тин олинг.
6. Иш жойингизда бирор ўсимлик ёки гул ўстириб, чарчаган пайтингизда уларга бир муддат қараб туришингиз мумкин.
7. Ишхонани тарк этгач, унга доир барча муаммоларингизни ҳам тарк этинг ва оилангиз даврасида кўнгил ёзинг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади