14:28 / 21.06.2018
7 089

Бақлажондан ажойиб таом

Бақлажондан ажойиб таом
Бақлажонлардан тайёрланиладиган бугунги мазали таомимиз сизларга елпиғични эслатса ажаб эмас.
Бақлажон жуда фойдали сабзавот бўлиб, у қуйдаги витаминларни ўзида сақлайди: калий, РР витаминлари, В, С гуруҳ витаминлари, каротин, калсий, фосфор, натрий, магний, асал ва темир. Бундан ташқари бақлажон жуда мазали бўлиб, у паст калориялиги сабаб ҳам, парҳезбоп маҳсулот саналади.

Тайёрланиладиган таомга тахминан 15 000 сўп пул сарфлайсиз.*
Маҳсулот нархи манба чоп этилган вақтгагина амал қилади.

Бақлажонларни тенг иккига бўламиз.

Ҳар бир кесилган бақлажондан узун чизиқлар кесиб чиқамиз. Фақат усти тахминан 2 см ча қолсин, кесилиб кетмасин. Сўнг туз сепиб, 5-10 дақиқа қолдирамиз.

Пишлоқни юпқа паррак қилиб, помидорларни эса ярим ой қилиб тўғраб оламиз.

Сметанага шивит ва саримсоқпиёзни майда тўғраб соламиз, туз ва мурч сепиб аралаштириб оламиз.

Пергамент қоғоз тўшалган патнисга бақлажонларни териб чиқамиз. Бақлажоннинг ҳар бир бўлагига помидор ва пишлоқ териб чиқамиз.

Устига эса қайладан суртиб чиқамиз. 180 C даражада қиздирилган газ печида 40 дақиқа давомида пишириб оламиз. Ёқимли иштаҳа!

Манбa: zira.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бақлажондан ажойиб таом