Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди

Ўзтвиттер фойдаланувчилари ўзбек адибларининг асарлари асосида турли қаҳрамонлар суратларини эълон қилишмоқда. Қиёфалар эса Midjourney Artificial Intelligence платформасига қаҳрамон таърифини киритиш орқали шакллантилмоқда. Буни Аҳмад Собитов исмли Твиттер фойдаланувчиси биринчилардан бўлиб таклиф қилган.

Муаллифлар таърифлари асосида китоблар қаҳрамонлари портретларини яратишга нима дейсиз? Бу қандай ишлайди? Қаҳрамонга берилган таърифни оламиз, оригинал текст асосида яхши промт формасига соламиз”, – деб ёзган у.

Шундан кейин Ҳикматилла Убайдуллаев исмли фойдаланувчи Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарида берилган таърифга кўра, Кумуш қиёфасининг сунъий интеллект тақдим этган варианти билан улашди.

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Кумуш, Ҳикматилла Убайдуллаев исмли фойдаланувчи тақдим қилган сурат

“Ўткан кунлар”да Кумуш тасвири қуйидагича “…қуюқ жинггила кипрак остидағи тимқора кўзлари бир нуқтаға тикилганда, нимадир бир нарсани кўрган каби... қоп-қора камон, ўтиб кеткан нафис, қийиғ қошлари чимирилганда, нимадир бир нарсадан чўчиган каби... тўлған ойдек ғуборсиз оқ юзи бир оз қизиллиқға айланганда, кимдандир уялған каби... Шу вақт кўрпани қайириб ушлаган оқ нозик қўллари билан латиф бурнининг ўнг томонида, табиатнинг ниҳоятда уста қўли билан қўндирилған қора холини қашиди ва бошини ёстиқдан олиб ўлтурди”.

Кумушдан сўнг Ўзтвиттерда Отабекнинг ҳам сунъий интеллект тақдим этган варинати пайдо бўлди.

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Отабек, Аҳмад Собитов исмли фойдаланувчи тақдим қилган сурат

Асарда Отабек қуйидагича тасвирланади: “Оғир табиатлик, улуғ гавдалик, кўркам ва оқ юзлик, келишган, қора кўзлик, мутаносиб қора қошлиқ ва эндигина мурти сабз урган бир йигит”.

Фойдаланувчилар сунъий интеллекнинг Отабекни Қодирийнинг ўзига ва актёр Беҳзод Муҳаммадкаримовга ўхшатишганини ёзишган.

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди

Бобожонисмли фойдаланувчи эса Зайнабнинг сунъий интеллект чизган вариантини тақдим қилган. Китобда “Олим понсадбошининг қизи Зайнаб “ўн етти ёшлар чамалиқ, кулча юзлик, оппоққина, ўртача ҳуснлик” деб таърифланади.

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Зайнаб, Бобожонисмли фойдаланувчи тақдим қилган сурат

Фойдаланувчилар орасида сунъий интеллект чизган суратлар асар қаҳрамонларига ўхшаган ёки ўхшамаганини муҳокама қилишган. Азиза исмли фойдаланувчи қаҳрамонлар уларни кинода ўйнаган актёр ва актрисаларга ўхшаб қолганини ёзган.

“Кумуш, Отабек, Зайнаб ҳам уни ўйнаган актёрларга ўхшайди”, – деб ёзган у.

Тармоқда Заҳа исмли фойдаланувчи Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” романи қаҳрамони Раъно суратини ҳам улашган. Изоҳларда бу расм асардаги таърифга жуда мос келгани ҳақида ёзишган.

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Раъно, Заҳа исмли фойдаланувчи тақдим қилган сурат

Сунъий интеллект Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” китобидаги дев ва Ҳошимжон образини ҳам чизган.

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Мирзо Зоминий исмли фойдаланувчи тақдим этган сурат
Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Бобожон исмли фойдаланувчи тақдим этган сурат

Шунингдек, Ўзтвиттерда, “Алпомиш” достони бош қаҳрамонлари Алпомиш, Барчин ва ҳатто Тўмарис қиёфалари ҳам пайдо бўлди.

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Алпомиш, Фарруҳ Шарипов исмли фойдаланувчи тақдим этган сурат
Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Барчин,Фарруҳ Шарипов исмли фойдаланувчи тақдим этган сурат
Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Тўмарис, Фарруҳ Шарипов исмли фойдаланувчи тақдим этган сурат

Ҳикматилла Убайдуллаев Соҳибқирон Амир Темур ва Усмонийлар империяси султони Боязид Йилдирим шахмат доналарини сураётган сурат билан улашди.

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Соҳибқирон Амир Темур ва Боязид Йилдирим / Ҳикматилла Убайдуллаев исмли фойдаланувчи тақдим этлган

“Midjourney сунъий интеллект нейротармоғи икки буюк ҳукмдорнинг шаҳмат дона суриш ўйинини тасаввур қилиб кўрди", – деб суратга изоҳ қолдирган Ҳикматилла Убайдуллаев.

Фойдаланувчи Амир Темурнинг ўғли Умаршайх Мирзо ва невараси, астроном олим Мирзо Улуғбекнинг қиёфасини ҳам намойиш қилган.

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Умаршайх Мирзо, Ҳикматилла Убайдуллаев исмли фойдаланувчи тақдим этган сурат
Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Мирзо Улуғбек, Ҳикматилла Убайдуллаев исмли фойдаланувчи тақдим этган сурат

Бундан ташқари, Boburnama телеграм каналида сунъий интеллект томонидан яратилган “Бобурнома”да келтирилган таърифлар асосида шахс, воқеа ва жойларнинг иллюстрациялари ҳам намойиш қилиб бориляпти.

Масалан, “Бобурнома”да Фарғонага шундай таъриф берилган: “Фарғона кичик вилоятдир, ғалла ва меваси фаровон. Теварак-атрофи тоғлар билан ўралган, ғарбий тарафида, яъни Самарқанд ва Хўжанд томонида тоғ йўқ. Ушбу ёқдан бошқа ҳеч бир томондан қишда душман кела олмас”.

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Фарғона, “Бобурнома”даги таърифга кўра Midjourney тасвири

Бобурнома”да Сайҳун дарёсига берилган таъриф: “Сайҳун дарёси Хўжанд суви номида машҳур, у шарқу шимол тарафдан келиб, вилоятнинг ичи билан ўтиб, ғарб сари оқади; Хўжанднинг шимоли ва Фанокатнинг (ҳозир Шоҳрухия сифатида машҳур) жанубий тарафидан ўтиб, яна шимолга бурилиб, Туркистон сари боради. Туркистондан анча қуйироқда бу дарё бутунлай қумга сингиб кетади, биронта дарбга қўшилмайди”.

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Сайҳун дарёси “Бобурнома”даги таърифга кўра Midjourney тасвири

Андижон сойига берилган таъриф эса қуйидагича: “Андижон сойи Ўш маҳаллалари ичидан ўтиб, Андижонга кириб боради. Бу сойнинг иккала томони ҳам боғлар билан обод. Боғлар шундайгина сойга туташиб кетган. Бинафшаси беҳад нафис бўлади. Оқар сувлари бор, баҳори жуда яхши бўлади. Кўп лола ва чечаклар очилади”.

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Андижон сойи, Бобурнома”даги таърифга кўра Midjourney тасвири

Марғилоннинг таъриф эса шундай: “Яна бири Марғилондир. Андижоннинг ғарбида. Андижондан етти йиғочлик йўлда. Яхши шаҳарча, неъматларга бой: анори ва ўриги жуда кўп ва яхши”.

Сунъий интеллект ўзбек адабиёти қаҳрамонлари ва тарихий шахслар қиёфаларини яратди
Марғилон, “Бобурнома”даги таърифга кўра Midjourney тасвири

Midjourney – сунъий интеллект дастури бўлиб, офиси Сан-Франсискода жойлашган. Лойиҳага 2022 йилда асос солинган. Ундаги Discord бот ёрдамида турли хил тасвирларни яратиш мумкин. Бот инглиз тилида ишлайди. Унга бирор нарсанинг таърифи киритилса, ўшанга мос тасвирни чизиб беради. Бу хизмат ҳозирча очиқ бета-версияда ишлаяпти.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар