
Пи Дидди (ҳақиқий исми - Шон Комбс) қамоқхонада ҳужум қурбони бўлди. Бу ҳақда Комбснинг дўсти Чарлуччи Финнининг сўзларига асосланиб, Daily Mail нашри хабар бермоқда.
"Мен унинг қаршилик кўрсатганини ёки қўриқчилар келганини билмайман, мен шунчаки нима бўлганини биламан," - деди Финни журналистларга.
Унинг тахминича, ҳужумчи репперни ўлдирмоқчи бўлмаган. Афтидан, маҳбуслар ўртасида жанжал чиққан ва Комбсни қўрқитмоқчи бўлишган. "Эҳтимол, бу "Кейинги сафар омадингиз келмайди" дейишнинг бир усули бўлгандир. Буларнинг ҳаммаси қўрқитиш. Лекин Шон учун бунинг иложи йўқ, — деди Финни. — Ахир у Ню-Йоркнинг Гарлем туманида туғилиб ўсган.
Ҳимоячи Браян Стилнинг судга маълум қилишича, айбдор Пи Диддга зарар етказиш орқали "мақомга эга бўлишга" уринган.
3 октябрь куни суд Пи Диддини фоҳишаликка жалб қилиш учун одамларни ташиш иши бўйича тўрт йил-у икки ойга озодликдан маҳрум қилди ва 500 минг доллар жаримага тортди. Шу билан бирга, прокурорлар суддан репперни 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўраган.
Аввалроқ суд унга нисбатан қайта суд муҳокамасини ўтказишни рад этганди. Комбс адвокатларининг баёнотига кўра, ҳакамлар ҳайъати ҳукм чиқаришга "нохолис" муносабатда бўлган, чунки улар бир хил иш доирасида турли даражадаги айбловларни кўриб чиққан.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!