date

Шаҳлохоним янги қўшиғини театр саҳнасида намойиш этди (видео)

Шаҳлохоним янги қўшиғини театр саҳнасида намойиш этди (видео)

“Браво” жамоасининг собиқ аъзоси, юмористик актриса Шаҳлохоним 21 октябрь куни, ўз туғилган кунида “Бахтинг муборак” номли янги қўшиғини театр саҳнасидаги премьера орқали намойиш этди.

Премьера Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида спектакл кўринишида ўтказилди. Тадбирда Саида Раметова, Раъно Ярашева, Раъно Шодиева, Рихситилла Абдуллаев, ҳамда иқтидорли актриса Нигина Жабборова каби машҳур ижодкорлар иштирок этди.

Шаҳлохонимнинг шахсий YouTube каналида маълум қилинишича, қўшиққа янгилик ва саҳна таъми бериш мақсадида уни театрал кўринишда тақдим этиш ғояси пайдо бўлган. Спектаклнинг тўлиқ версияси ҳам яқин кунларда YouTube'га жойланиши айтилган. Қўшиқнинг ўзи эса 21 октябрь куни барча мусиқий платформаларда тақдим этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳлохоним янги қўшиғини театр саҳнасида намойиш этди (видео)