Бугун, 21-октабр — машҳур хонанда, санъат оламининг ёрқин вакиласи Муниса Ризаеванинг туғилган куни! Кўплаб мухлислар томонидан севилган санъаткор бу йилги туғилган кунини оила даврасида, хорижда – қуёшли Дубай шаҳрида нишонламоқда.
Ижтимоий тармоқларда хонанданинг ўзи билан бўлишган лавҳалардан кўриниб турибдики, байрамона тонг гўзал гуллар ва романтик сюрприз билан бошланган. Муниса Ризаева бу совғаларни турмуш ўртоғи томонидан тайёрланганлиги, унинг эътиборидан ҳар доим миннатдор эканлигини илиқ сўзлар билан таъкидлаб ўтди.
Хонанданинг мухлислари эса уни самимий тилаклар, дуолар ва меҳрли сўзлар билан туғилган куни муносабати билан табрикламоқда. Кўпчилик санъатсеварлар Ризаеванинг санъатга қўшган ҳиссасини эътироф этиб, унга ижодий парвозлар тиламоқда.
Муниса Ризаева — нафақат бетакрор овоз, балки инсоний фазилатлари билан ҳам санъат оламида алоҳида ўрин эгаллаган ижодкор. Унинг байрами муносабати билан санъат ихлосмандлари унга соғлиқ, бахт, ва яна кўплаб ютуқлар тиламоқда.