date

Guf фаолиятини 450 миллион рубллик концерт билан якунламоқда

Guf фаолиятини 450 миллион рубллик концерт билан якунламоқда

Машҳур россиялик рэпер Guf Москвадаги учта хайрлашув концерти учун чипталар сотувидан жами 450 миллион рубль ишлади, деб хабар берди SHOT Telegram-канали.

Маълумотларга кўра, ноябрь ва декабрь ойларида бўлиб ўтадиган бу концертлар Guf’нинг мусиқий фаолиятидаги сўнгги чиқишлари бўлади. У саҳна билан хайрлашиш орқали 20 йиллик ижодий йўлини якунламоқда.

Концертларга талаб катта бўлган — ҳатто нархи 800 минг рублга етган 12 ўринли VIP қутилар учун ҳам деярли барча чипталар сотилган. Фақат айрим жойларгина ҳали бўш қолган.

Guf аввалроқ саҳнадан кетишини эълон қилган ва энди янги альбом чиқариш ёки гастроллар ўтказишни режалаштирмаётганини айтган. Унинг бу сафарги концертлари нафақат Россияда, балки МДҲ давлатларида ҳам бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, рэпер концертларга тайёргарлик жараёнида тезликни оширгани учун 12 минг рубль жаримага тортилган. Хабарларга кўра, у бу жаримани ҳали тўламаган ва агар икки ҳафта ичида маблағни узмаса, суд ижрочилари ишга киришиши мумкин.

Бу билан Guf нафақат саҳна билан, балки узоқ йиллик фаолияти ортидан шаклланган катта мухлис армияси билан ҳам хайрлашиш арафасида турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Guf фаолиятини 450 миллион рубллик концерт билан якунламоқда