
Киносаноатда сунъий интеллект (ИИ) технологиялари кун сайин кўпроқ қўлланилаётган бир пайтда, Netflix раҳбарияти бу жараённи ижобий баҳоламоқда. Платформанинг ижроий директори Тед Сарандосга кўра, ИИ фақатгина харажатларни қисқартириш учун эмас, балки фильмлар сифатини оширишда ҳам муҳим воситага айланмоқда. Бу ҳақда Pravilamag нашри хабар берди.
“Биз ИИ’ни фильм ва сериалларни арзонроқ эмас, яхшироқ яратишда яратувчиларга ёрдамчи восита деб биламиз. Бу — ҳақиқий инсонлар томонидан амалга ошириладиган ҳақиқий ижод, фақат яхшироқ технологиялар билан,” — дейди Сарандос.
Netflix яқинда намойиш этган "Этернавт" сериали шундай мисоллардан бири. Бу сериалнинг айрим қисмлари, жумладан Буэнос-Айресдаги бинонинг вайрон қилиниши саҳнаси, генератив ИИ ёрдамида яратилган. Бу нафақат вақтни тежаган (одатий жараёндан 10 баравар тез), балки визуал эффектларни янада аниқ ва таъсирли қилиб берган.

Netflix'нинг таъкидлашича, бу каби усуллар кичик бюджетга эга фильм ва сериаллар сифатига сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатади. Креатив гуруҳлар тайёр маҳсулотдан мамнун бўлган, аудитория эса уни илиқ қабул қилган.
ИИ технологиялари инсон ижодини тўлиқ алмаштириши эмас, балки қўллаб-қувватловчи восита сифатида кўрилади. Сарандос таъкидлаганидек, режиссёрлар, сценаристлар ва бошқа ижод аҳли ИИ технологияларидан экрандаги ҳикояларни янада таъсирли ва кенг қамровли тарзда баён этишда фойдаланмоқда.
Бироқ, ҳамма ҳам бундай ёндашувни қўллаб-қувватлаётгани йўқ. Масалан, “Бруталист” фильми атрофида шов-шувли муҳокамалар келиб чиқди. Сабаби — бош роллардаги Эдриен Броуди иштирок этган айрим саҳналар ИИ орқали яхшилангани маълум бўлди ва бу кўпчиликда турли муносабатларни келтириб чиқарди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар