Ўзбекистон халқ артисти, балет санъатининг йирик намояндаларидан бири Гулнора Маваева ҳаётини 94 ёшида якунлади. Маданият вазирлиги маълумотига кўра, буюк балерина, рақс устозаси ва ҳаётда кўплаб шогирдларни тарбиялаган санъаткор замонамизнинг энг машҳур ижодкорларидан бири бўлган.
Гулнора Маваева 1931 йил 30 июн куни Тошкент шаҳрида туғилган. Санъатга меҳр ва қизиқиши сабаб 1941 йилда Тамара Хон номидаги балет мактабини тамомлаган. Кейинчалик 1948 йилда Навоий театри студияси қошидаги балет мактабини, 1951 йилда Москва хореография билим юртидаги ўзбек балет студиясини (М.А. Кохудова синфи), 1971 йилда эса Ленинград хореография билим юрти педагогика бўлимини тугатган.
Муваффақиятли фаолияти давомида у 1945-1949 ва 1951-1957 йиллар оралиғида Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрининг етакчи солисти бўлиб ишлаган. Гулнора Маваева кўп йиллар давомида балерина сифатида миллий ва жаҳон классик балетларидаги ёрқин роллари билан минглаб томошабинларни қувонтирган.
Гулнора Маваева нафақат саҳнада, балки рақс санъатининг ривожи учун ҳам катта ҳисса қўшган. Унинг ўзбек халқ рақсларидаги ноёб ва ўзига хос образлари кўплаб давлатларда санъат ихлосмандларини ҳайратда қолдирган. Унинг ижод йўлидаги ютуқлари ва халқаро саҳнадаги чиқишлари миллий балет ва рақс санъати нуфузини дунёга танитди.
Таниқли устоз Гулнора Маваева фаолияти давомида кўплаб машҳур шогирдларни тарбиялаган. Жумладан, Ўзбекистон халқ артисти Маъмура Эргашева, хизмат кўрсатган артистлар Феруза Сагдуллаева, Гулнора Низамова, Жамила Османова ва яна кўплаб иқтидорли ёшларга мураббийлик қилган.
Гулнора Маваева фаолиятининг сўнгги кунларига қадар Ўзбекистон давлат хореография академияси ва Республика ихтисослаштирилган хореография мактаб-интернатида ўқитувчилар ва талабалар билан ўз билим ва тажрибасини бўлишиб келган. Унинг шогирдлари бугунги кунда Ўзбекистон, Канада, Россия, Исроил, Америка, Германия каби давлатларда ижод қилмоқда.
Гулнора Маваеванинг ҳаёти ва ижоди Ўзбекистон балет ва рақс санъати учун унутилмас мактаб бўлиб қолади. Унинг номи ва ёрқин саҳнадаги лаҳзалари доимо ёдда қолади.
Ўзбекистон халқ артисти, балет санъатининг йирик намояндаларидан бири Гулнора Маваева ҳаётини 94 ёшида якунлади. Маданият вазирлиги маълумотига кўра, буюк балерина, рақс устозаси ва ҳаётда кўплаб шогирдларни тарбиялаган санъаткор замонамизнинг энг машҳур ижодкорларидан бири бўлган.
Гулнора Маваева 1931 йил 30 июн куни Тошкент шаҳрида туғилган. Санъатга меҳр ва қизиқиши сабаб 1941 йилда Тамара Хон номидаги балет мактабини тамомлаган. Кейинчалик 1948 йилда Навоий театри студияси қошидаги балет мактабини, 1951 йилда Москва хореография билим юртидаги ўзбек балет студиясини (М.А. Кохудова синфи), 1971 йилда эса Ленинград хореография билим юрти педагогика бўлимини тугатган.
Муваффақийатли фаолияти давомида у 1945-1949 ва 1951-1957 йиллар оралиғида Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрининг етакчи солисти бўлиб ишлаган. Гулнора Маваева кўп йиллар давомида балерина сифатида миллий ва жаҳон классик балетларидаги ёрқин роллари билан минглаб томошабинларни қувонтирган.