
Ўзбекистоннинг севимли хонандаларидан бири Шоҳруҳхон “Бевафо” номли янги қўшиғига ишланган видеоклипни премера қилди.
Қўшиқ номидан ҳам маълумки, “Бевафо” — айрилиқ, хиёнат ва оғриқли муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи лирик асар бўлиб, унда хонанда инсоний туйғуларни ўзига хос ҳиссиёт билан ифодалаган.
Клип режиссёри — таниқли мусиқачи ва бастакор Жасур Бадалбаев. Видеода Шоҳруҳхоннинг ўзи бош ролни ижро этган. Клипда минималист саҳналар, илиқ ранглар ва сокин оҳанг орқали қўшиқдаги руҳий кечинмалар тасвирланган.
Томошабинлар ижтимоий тармоқларда янги клипни илиқ кутиб олишди. Кўплаб мухлислар Шоҳруҳхоннинг бу чиқишини “сўнгги йиллардаги энг ҳиссиётли ижролардан бири” деб атамоқда.
Шунингдек, Шоҳруҳхон яқинда суратга олинган “Мусиқа бу севги” номли бадиий фильмда ҳам иштирок этган. Унда у рафиқаси, актриса Асал Шодиева билан биргаликда рол ижро этган. Фильм режиссёри — Сирожиддин Икромов.