
Актёр ва мусиқачи Бёрн Андресен 71 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Dagens Nyheter. Актёр Стокголмда вафот этган. Ўлим сабаби маълум қилинмаган.
Актёрнинг вафоти ҳақида режиссор Кристиан Петри маълум қилди, у Кристина Линдстрем билан биргаликда унинг ҳаёти ҳақида ҳужжатли фильм суратга олган (гап "Дунёдаги энг чиройли бола" картинаси ҳақида кетмоқда).
Эслатиб ўтамиз, актёр 1971 йилда Лукино Висконтининг "Венециядаги ўлим" фильмида катта ютуқларга эришган. Италиялик кинорежиссёр ўшанда: "Дунёйинг гўзал, чиройли бола," деганди.
Кристина Линдстремнинг "Дунёдаги энг чиройли бола" ҳужжатли фильмида Андреснинг ҳаёти тасвирланган: "Бизнинг йўлимиз Стокголмда кесишди, у ерда мен у билан болалар учун телекўрсатувни суратга олдим, ўшанда бирга ишлаш жуда қизиқарли эди. Менинг авлодим учун "дунёдаги энг чиройли бола" унвони жуда муҳим эди. Бироқ, у бу ҳақда гапиришни хоҳламаётганини пайқадим."
Режиссор Кристиан Петрининг сўзларига кўра, Бёрн Андресен дастлаб ўз ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли фильм ғоясига шубҳа билан қараган: "Унинг камера қаршисида ғайриоддий аураси ва мавжудлиги бор эди. Ҳозир энг кўп ўйлаётганим шу. У билан ўтказган барча ажойиб дамлар. У жасур инсон эди."
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!