
Колин Фаррелл The Late Show кўрсатувида актёрлик фаолиятидаги энг ноқулай вазиятлардан бири Стивен Спилбергнинг Филипп Киндред Дикнинг худди шу номдаги ҳикояси асосида "Махсус фикр" илмий-фантастик триллерини суратга олиш пайтида содир бўлганини тан олди.
Бир куни актёр туғилган кунини нишонлагандан сўнг суратга олиш майдончасига шундай ҳолатда келдики, унга битта саҳна учун 46 та дубль керак бўлди. "Бу ҳаётимдаги энг ёмон суратга олиш кунларидан бири эди. 31 май менинг туғилган куним эди ва мен 120 миллион долларлик фильм продюсерларидан мени эртаси куни ишлашга мажбурламасликларини сўрадим. Аммо, албатта, ҳаммаси жадвал бўйича кетмаётганди - менинг пикапим эрталаб соат 6 га белгиланганди," - деб тан олди Фаррелл.
Актёрнинг сўзларига кўра, кеча режалаштирилганидан анча даҳшатли ўтган: "Мен тўшакка ётдим ва эндигина чироқни ўчирдим - телефон жиринглаяпти. Ҳайдовчи: "Соат олти бўлди," деди. Ва мен ўйладим: "Вой лаънат..."
Майдонда Колиннинг аҳволи яхши эмаслигини режиссёр ёрдамчиси кичик Девид Венгхаус дарҳол пайқади. "У: "Сен майдончага бундай боролмайсан," деди. Мен эса: "Фақат олти шиша пиво ва сигарета олиб кел," деб жавоб бердим," - деб эслайди у. "Бу зўр эмас, лекин ўшанда ёрдам берди. Ваҳоланки, барча донишмандлар: ҳозирги кун билан яша, дейишади ва жин урсин, мен ўша лаҳзада у билан яшаганман."
"Бир-икки шиша пиво" бўлишига қарамай, суратга олиш жараёнида вазият ўзгармади. Актёр ўз гапини айта олмади: "Мен айтишим керак эди: "Ишончим комилки, сиз барчангиз жиноятдан олдинги методологиянинг асосий парадоксини тушундингиз." Мен эса бундай қилолмасдим!."
Суратга олиш гуруҳи актёрга ёрдам беришга ҳаракат қилди: "Бир киши келиб, "Ташқарига чиқиб, тоза ҳаводан нафас олмоқчимисан?" деб сўради. Лекин мен ўйладим - агар чиқсам, бундан ҳам ёмон бўлади, ахир қайтиш қийинроқ бўлади. Мен эса: "Йўқ, келинглар, шунчаки ўтиб олайлик," дедим." Натижада жамоа битта эпизодни 46 марта суратга олди. "Том мендан унчалик хурсанд бўлмади," - деб тан олди у.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!