date

Самарқандда IV Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми бошланди

Самарқандда IV Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми бошланди
Самарқандда CITES CoP20 доирасида "Самарқанд-2025" IV Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми бошланди. Тадбир экологик маданиятни тарғиб қилиш, халқаро ижодий ҳамкорликни ривожлантириш ва шаҳар маконини табиий санъат орқали яхшилашга қаратилган.

Жорий йилда симпозиумда иштирок этиш учун 73 мамлакатнинг 150 нафар ҳайкалтарошидан 300 дан ортиқ эскизлар тақдим этилди. Шундан 17 та асар танлаб олинди.

Уммон, Эрон, Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Грузия, Япония ва Ўзбекистондан келган 20 га яқин усталар мармар ҳайкаллар яратмоқда. Ушбу ҳайкаллар кейинчалик Самарқанд ва Тошкент боғларига ўрнатилади.

Иштирокчилар учун "Жаннат макон" боғида устахоналар ва иш учун зарур шароитлар ташкил этилган. 7 декабрга қадар Халқаро туризм ва маданий мерос университети "Ипак йўли" ҳамда Самарқанд Туризм академиясида учрашувлар ва маҳорат дарслари бўлиб ўтади.

CoP20 тадбир иштирокчилари ҳам симпозиумни ва нодир ўсимлик ва ҳайвонот турларига бағишланган асарлар кўргазмасини томоша қилишлари мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Самарқандда IV Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми бошланди