
2026 йил 1 январ куни соат 18:24 да (Тошкент вақти билан) Wink платформасида «Ландыши» сериали иккинчи мавсуми старт олди. Янги мавсум севги, хиёнат ва танлов мавзуларини уруш манзараси фонида давом эттириб, қаҳрамонларни тақдирини ўзгартирадиган оғир синовлар қаршисида қолдиради. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Иккинчи мавсум биринчи мавсумдаги очиқ якундан кейин ҳикояни давом эттиради. Катя «Ландыши» гуруҳининг солистига айланади, бироқ жамоа парчаланиши, ички зиддиятлар ва мерос учун саҳна ортидаги кураш билан юзма-юз келади. Мавсумнинг асосий драматик чизиғи эса биринчи мавсум воқеаларидан кейин тақдири номаълум қолган Лёханинг излашга бориб тақалади.
Лойиҳанинг давомий қисми шоурайнери сифатида Илья Шпота ишлаган. Сценарий устида эса аввалгидек Василий Павлов, Рауф Кубаев ва Юрий Сапронов меҳнат қилган. Иккинчи мавсумда бош роллар ижрочилари Ника Здорик ва Сергей Городничий яна экранларда кўринади. Янги иштирокчилар орасида репер ST (Александр Степанов) ҳамда Дмитрий Блохин ҳам бор.
Сюжетга кўра, Катя «Ландыши» гуруҳи билан гастрол сафари учун Донбассга йўл олади. Йўлда Светка Катяга Лёхани севишини ва айнан уни кўриш учун сафарга чиққанини айтади. Қизлар ўртасида кескинлик кучайса-да, кейинчалик ярашишга муваффақ бўлади.
Ҳарбийлардан бири Катяга Лёха яралангани ва госпиталда эканини маълум қилади. Катя дарҳол унинг олдига боришга қарор қилади, аммо йўлда автобус ўққа тутилади ва у жанглар кетаётган ҳудудда ёлғиз қолиб кетади.
Катя вайрон бўлган черков ичидан Лёхани топади: унинг икки оёғи ҳам оғир жароҳатланган бўлади. Катя турмуш ўртоғини назорат нуқталаридан олиб чиқишга уринади, бироқ бу ҳаракат муваффақиятсиз якунланади. Лёха Светка билан муносабати бўлганини тан олиб, Катяга ўзини ташлаб, қутулиб кетишни сўрайди. Катя эса уни ташлаб кетишдан бош тортади.
Охир-оқибат улар ташлаб кетилган таксини тузатиб, хавфли ҳудуддан чиқишга уринади. Бироқ йўлда дрон ҳужумига учрайди. Сўнгги паллада жанг майдонига россиялик ҳарбийлар етиб келиб, эр-хотинни қутқаради ва уларни хавфсиз жойга эвакуация қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.