Колумбия университети ва Сан-Францискодаги Калифорния университетининг тадқиқотчилари яқинда сичқонлар миясидаги «ваҳима ҳужайраси»ни аниқлашга муваффақ бўлди. Шундан сўнг улар ҳайвонлар ақлини назорат қилиш илинжида ёруғлик нуридан фойдаланиб кўрди, деб хабар берди Xabar.uz.
Тадқиқотчилар ваҳима уйғотадиган ҳужайраларни аниқлаш ва уларнинг мия соҳасидаги даражасидан ўтувчи сигналларни текшириш учун лаборатория сичқонлари устида бир қатор тажрибаларни ўтказди.
Аниқланишича, миянинг ҳиссиётлар марказидаги гиппокампда сичқонларда ваҳимани юзага келтирувчи ҳужайралар мавжуд экан: сичқонлар учун ушбу ҳолатда ваҳимани йиртқич ҳайвонлар ҳужум қилиши мумкин бўлган очиқ ҳудуд уйғотади.
Стрессдан сўнг сичқонларни тинчлантириш учун олимлар оптогенетикадан — фотостимуляциядан фойдаланди. Улар ваҳимани бартараф этишга муваффақ бўлди, натижада сичқонлар деярли қўрқув ҳиссини йўқотди.
Ушбу усул одамларда ҳам тушкунлик ва қўрқувга қарши курашишда фойдаланиш мумкин бўлган самарали воситага айланиши мумкин. Ахир инсон миясининг ҳужайралари ҳам сичқонникига ўхшаш. Бундан ташқари замонавий жамиятда тушкунлик энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди