Шоҳжаҳон Эргашев: Ҳаваскор боксда Шаҳрам Ғиёсовни енгганман (видео)

  • 14 oktyabr 2019, 20:30
  • 1 001
  • Sport
  • [имг]ҳттпс://замин.уз/уплоадс/постс/2019-10/1571059224_пҳото_2019-06-16_13-08-07.жпг[/имг]
    Боксчи Шоҳжаҳон Эргашев «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Суҳбат давомида Шоҳжаҳон Эргашев ҳамкасби Шаҳрам Ғиёсов билан ўртасида зиддият йўқлиги, уни ҳурмат қилиши, жанг куни маълум бўлган тақдирда жангга тайёрлиги ҳақида [урл=ҳттпс://дарё.уз/к/2019/10/14/шоҳжаҳон-эргашев-ҳаваскор-боксда-шаҳрам-гиёсовни-енганман-видео/]гапирди[/урл].
    [медиа=ҳттпс://ёуту.бе/фг3-33ГФқОИ]
    Боксчи Шаҳрам Ғиёсов аввалроқ «Дарё»га берган интервьюсида «300 млн доллар беришса, нега уришмаймиз, уришамиз. Бизнинг жангимиз ҳеч қачон аввалдан келишилган бўлмайди. Агар жанг бўлса, ҳаққоний жанг бўлади», мазмунидаги фикрларни айтиб ўтган эди.

    [и]Шаҳрам дунёда ўзининг ўрнига эга бўлган боксчи, олимпиадада Ўзбекистон байроғини кўтарган. Президентимизнинг қўлидан совға олган, халқ эътиборида, ҳурмати бор. Ватаннинг байроғини елкасига ташлаб АҚШда бокс тушиб юрибди.

    У бола билан қандай зиддиятим бўлиши мумкин. Ҳаваскор боксда Шаҳрам Ғиёсовни енгганман, аммо унда енгди дегани, 5—6 йил олдин енгди дегани, бугун ҳам уни енгади дегани эмас. Балки енгарман, балки ютқизарман.

    Агар дарахт шохини устида бир қуш турган бўлса, у дарахтнинг шохига эмас, ўзининг қанотларига ишониб турибди. Мен ҳам ўзимнинг кучимга ишониб гапиряпман. Хоҳлаган вақтда уришаман, кимлигининг фарқи йўқ. Аллоҳ куч-қувват бериб, тану жоним соғ бўлса бўлди. Бир бошидан ҳаммаси билан уришаман. Одамлар кутяптими шу жангни, хўп кутсин, бир куни бўлади. Ҳамма нарсанинг ўз вақти, соати бор.

    Балки, умуман бирга жанг қилмасмиз. Менга қолса жанг қилмаганимиз маъқул, чунки иккаламизнинг ҳам мақсадимиз битта, яъни Ватан байроғини кўтариш.[/и]

    Facebook орқали авторизация
    Ma'lumot

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Шоҳжаҳон Эргашев: Ҳаваскор боксда Шаҳрам Ғиёсовни енгганман (видео)