Боксчи Шоҳжаҳон Эргашев «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Суҳбат давомида Шоҳжаҳон Эргашев ҳамкасби Шаҳрам Ғиёсов билан ўртасида зиддият йўқлиги, уни ҳурмат қилиши, жанг куни маълум бўлган тақдирда жангга тайёрлиги ҳақида гапирди.
Боксчи Шаҳрам Ғиёсов аввалроқ «Дарё»га берган интервьюсида «300 млн доллар беришса, нега уришмаймиз, уришамиз. Бизнинг жангимиз ҳеч қачон аввалдан келишилган бўлмайди. Агар жанг бўлса, ҳаққоний жанг бўлади», мазмунидаги фикрларни айтиб ўтган эди.
Шаҳрам дунёда ўзининг ўрнига эга бўлган боксчи, олимпиадада Ўзбекистон байроғини кўтарган. Президентимизнинг қўлидан совға олган, халқ эътиборида, ҳурмати бор. Ватаннинг байроғини елкасига ташлаб АҚШда бокс тушиб юрибди.
У бола билан қандай зиддиятим бўлиши мумкин. Ҳаваскор боксда Шаҳрам Ғиёсовни енгганман, аммо унда енгди дегани, 5—6 йил олдин енгди дегани, бугун ҳам уни енгади дегани эмас. Балки енгарман, балки ютқизарман.
Агар дарахт шохини устида бир қуш турган бўлса, у дарахтнинг шохига эмас, ўзининг қанотларига ишониб турибди. Мен ҳам ўзимнинг кучимга ишониб гапиряпман. Хоҳлаган вақтда уришаман, кимлигининг фарқи йўқ. Аллоҳ куч-қувват бериб, тану жоним соғ бўлса бўлди. Бир бошидан ҳаммаси билан уришаман. Одамлар кутяптими шу жангни, хўп кутсин, бир куни бўлади. Ҳамма нарсанинг ўз вақти, соати бор.
Балки, умуман бирга жанг қилмасмиз. Менга қолса жанг қилмаганимиз маъқул, чунки иккаламизнинг ҳам мақсадимиз битта, яъни Ватан байроғини кўтариш. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?