АҚШ бозори учун ишлаб чиқариладиган икки авторусум энг яқин светофорнинг қизил чироғи қачон ёнишини олдиндан сезиш имконига эга бўлди. Компания ўз машиналари светофорлар билан мулоқот ўрнатгани ҳақида эълон қилди.
АҚШ учун мўлжалланган Audi A4 ва Audi Q7 русумларига Audi connect тизими ўрнатилади.
Светофор маълумотлари “Ауди”нинг ҳамкори Traffic Technology Services марказига юбориб турилади. Унинг серверлари орқали ишлов берилган маълумот шу ондаёқ интернет воситасида Audi автомобилларига узатилади. Дастлабки “Time-to-Green” хизмати орқали виртуал ускуналар панелида ёки проекцион дисплейда ҳайдовчи яшил чироққа етиб бора олиши ёки олмаслигини кўриб туради. Агар яшилга улгурмаслиги муқаррар бўлса, таймер яшил чироқнинг навбатдаги ёнишигача қолган вақтни ҳисоблай бошлайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди