16 136
GM Uzbekistan уч русумдаги машҳур янги замонавий автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради
Ўзбекистон ва Жанубий Корея автомобилсозлик соҳасида тўққизта лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «UzDaily»га асосланиб «Kun» нашри хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Корея бизнес форуми якунлари бўйича Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармонлари автомобиль саноатида тўққизта лойиҳани амалга ошириш бўйича инвестициявий шартномаларни имзолашди.
Лойиҳаларнинг нархи ва шартномаларнинг қиймати ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Қайд этишларича, ушбу шартномалар доирасида GM Uzbekistan уч русумдаги машҳур янги замонавий автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Аввалроқ GM Uzbekistan Т250 (Aveo) моделидаги автомобилларни оммавий ишлаб чиқаришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
GM Powertrain Uzbekistan компанияси эса янги авлод автомобиль двигателлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиради. Шунингдек, Ўзбекистонда автомобиль трансмиссиялари ва бутловчи қисмлари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди