Айни кунларда “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг навбатдаги яккахон концерт дастури бўлиб ўтмоқда.
Хонанданинг концертини томоша қилиш ва уни қутлаш мақсадида кўплаб мухлислари қатори шоу-бизнеснинг таниқли вакиллари ҳам ташриф буюрмоқда. “Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев ҳам ҳамкасбининг концертига ташриф буюриб, Раҳматуллаевнинг онасига гул тақдим этди.
Айни ҳолат тасвирланган суратни Убайдуллаев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштираркан, марҳум онасини хотирлади, ўз концертида онасига гул тақдим этиш насиб этмаганини айтди.
“Онам оламдан ўтиб кетганларига қарийб 23 йил бўлди. Яратган раҳматига олган бўлсин. Ўзим концерт берганимда, онам ёнимда бўлсалар, гул берсам, деган армоним бор эди. Бугун дўстим Улуғбек Раҳматуллаев менга бу имкониятни берди. Дўстимнинг онасига гул бердим ва бу орзум ушалди. Дўстимнинг онаси менинг ҳам онам эмасми...”, деб ёзади Достон Убайдуллаев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди