Ўзбекистон ва Россия ноябрь ойи охирига қадар “Яшил йўлак” тизими ташкил қилиш борасидаги шартномаларни имзолаши керак. Бу ҳақда бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган мева-сабзавот ярмаркаси давомида бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов маълум қилган.
Sputnik агентлиги хабарига кўра, ушбу ташаббус Ўзбекистондан Россияга олиб келинаётган озиқ-овқат маҳсулотларини божхона ва фитосанитар назоратдан ўтказиш жараёнини осонлаштириши ва тезлаштириши кўзда тутилган.
“Россия Федерацияси ҳукумати билан ҳамкорликда биз “яшил йўлак” лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Ушбу тизим Ўзбекистонда етиштирилаётган ҳўл ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини Россиянинг турли ҳудудларидаги харидорларга еткизиб бериш жараёнини тезлаштириб маҳсулот ҳажмини ошириши керак”, — деган Рўзиқулов.
Унинг сўзларига кўра, ноябрь ойининг охирига қадар ушбу лойиҳа борасида керакли ҳужжатлар имзоланиши керак. Россия бозорида Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари сифатида "Сибирский альянс", "Магнит", "Перекресток", "Агролайн" ва Х5 Retail Group корхоналари билан музокаралар олиб борилмоқда.
“Охирги йилларда Ўзбекистондан Россия ва қўшни мамлакатларга тўғридан-тўғри еткизиб берилаётган мева-сабзавотлар ҳажми 3 баравар ошди. Таққослаш учун, Жанубий Кореяга – 5 баравар, БААга – 1,8 баравар, Германияга – 1,6 баравар.
Йил якунларига кўра Ўзбекистондан мева-сабзавот экспорти ҳажми 1,4 баравар ошиши кутилмоқда”, — деди бош вазир ўринбосари.
Рўзиқуловнинг айтишича, 2016 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон 700 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилди. Йил охирига қадар ушбу кўрсаткич 1 миллион тоннага еткизилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 2,3 миллион тонна картошка, 8,2 миллион тонна бошқа сабзавотлар, 1,5 миллион тонна полиз маҳсулотлари, 1,2 миллион тоннадан ортиқ узум ва 2 миллион тоннадан ортиқ бошқа мевалар етиштирилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди