Қозоғистон 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб қирғиз гўшти ва сут маҳсулотининг ўз ҳудуди бўйлаб автомобиль транспорти орқали транзитини тақиқлади, деб ёзади Кун.уз сайти. Бундай хат Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринар ва финосанитар инспекциясига юборилган.
Унга кўра, 15 корхона маҳсулоти тақиқланган. Улар Россия рўйхатига 2016 йилнинг февралида киритилган. Бу корхоналар ўз маҳсулотини РФ ҳудудида сотиш ҳуқуқига эга, бироқ Қозоғистон реестрига киритилмаган. Уларга маҳсулотни фақатгина темир йўл транспорти орқали олиб ўтишга рухсат берилди.
Қирғизистон ҳукумати Қозоғистон раҳбариятига вазият юзасидан изоҳ беришни сўраб мактуб йўллади. Хусусан, қозоғистонликлар нима учун қишлоқ хўжалиги вазирлиги транспорт соҳасидаги сиёсатни белгилаётганини тушунтириб беришлари керак.
Қирғизистон вазирлар маҳкамаси Евроосиё иқтисодий комиссиясига ҳам мурожаат қилган. У бу масалани 2017 йилнинг 13 январь куни кўриб чиқади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди