Наврўз меҳр мурувват, ҳайир ихсон ойлиги давом этаётган айни шу кунларда Самарқанд шаҳар “Хўжасоат” маҳалла фуқаролар кенгаши ташаббуси билан 9-сон меҳрибонлик уй тарбиялашувчиларининг ўн икки нафарига катта дастурхон ёзиб суннат тўйларини ташкил қилиб бердилар.
Ушбу ҳайрли тадбирни ташкил қилишда маҳалла фуқаролар кенгаши раиси Муйсин Жумаевнинг алоҳида хизматларини айтиб ўтиш лозим. Бундан ташқари маҳалла маслаҳатчиси Дилшода Бобомуродова, маънавият ва маърифат ишлари бўйича раис ўринбосари Аҳмаджон Элмуродов, қолаверса маҳалланинг барча фаолларини тадбирга кўшган хизматларини айтмасдан ўтиш мумкин эмас.
Бўлиб ўтган ҳайрли ҳамда ибратли тадбирда Самарқанд шаҳар Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази бадиий ҳаваскорлик жамоаларидан “Суғдиёна” вокал-чолғу гуруҳи раҳбари Тўлқин Собиров, Рақс-хореография гуруҳи балетмейстер Ёдгора Нарзуллаева, Болалар фолклор гуруҳи раҳбар Шерзод Турсунов, хонандалар Эркинжон Мардонов, Садриддин Одилов, Мирмадилло Турсуновлар ҳамда хўшовоз эстрада хонандаси Сеторабонулар ўзларининг ажойиб қўшиқ ва рақсларини намоиш этдилар. Тадбирнинг энг кичик қатнашчилари бўлган Умида ўзининг ажойиб рақси билан, Самилла эса ўзини шеъри билан тенгдошларини табрикладилар.
Бўлиб ўтган ушбу тадбир кўйигилларга олам-олам завқ ва шавқ улашди.
Очил Жуманазаров, Самарқанд шаҳар Амир Темур маданият
ва аҳоли дам олиш маркази директори
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
ва аҳоли дам олиш маркази директори
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади