date
views 9 175

Левандовски угрожает переходом в «Реал»

Левандовски "Реал" га ўтиб кетиш билан таҳдид қилмоқда

«Бавария» клуби Польша терма жамоасининг ҳужумчиси Роберт Левандовски билан тузилган амалдаги шартнома муддатини 2021 йилгача узайтиришни истамоқда.

Клубнинг Роберт билан тузилган амалдаги шартнома 2019 йилда тугайди. Ҳозир унинг бир мавсумдаги оладиган маоши 9 млн. еврони ташкил қилади.

Агар у клуби билан тузилган амалдаги шартномасининг муддатини узайтиришга келишса янги шартнома бўйича бир мавсумда 15 млн. евро маош олади.

Лекин "Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски эса ёзги трансфер бозори пайтида эришган кўрсаткичлари ҳисобидан клуб раҳбарларини эътиборини тортиб клубда энг кўп маош оладиган футболчига айланишни режалаштирмоқда.

Ҳужумчининг ўзи бир мавсумда 20 млн. евродан кам маош олмоқчи эмас. Шунинг учун у клуб раҳбарларини "Реал" билан музокаралар олиб бораётганлиги билан таҳдид қилмоқда, қайсики мазкур қироллик клуби бу футболчини сотиб олишдан жуда ҳам манфаатдор.
Ctrl
Enter
Нашли оШибку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Новости » Спорт » Левандовски угрожает переходом в «Реал»