Япониянинг Prodrone компанияси инсон қўлларига ўхшаш механик манипуляторларга эга мультикоптерни тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Учувчисиз учар қурилма 20 килограммгача оғирликдаги юкни кўтара олади.
Дрон PD6B-AW-ARM деб номланди. У ҳаво орқали юк ташиш учун мўлжалланган учувчисиз қурилмадир. Иккита механик қўлнинг ҳар биттаси 10 килограммгача юк кўтаради.
Манипуляторлар шарофати билан дрон турли-туман юкларни кўтара олади. Уларни махсус маҳкамлаш материалларидан фойдаланиб ташишга тайёрлаш шарт эмас. Асосийси, учар қурилма объектга қўллари ёрдамида бирикиб олса, бўлди.
Мультикоптернинг бошқа техник хусусиятлари рақобатчилариникидан кўп ҳам фарқ қилмайди. У соатига 60 км тезликда ҳаракатлана олади, ички аккумуляторининг қуввати эса ўртача 30 дақиқалик парвозга етади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди