Кўпчилик компьютер ва ноутбук фойдаланувчиларига яхши маълумки, Microsoft Word матн таҳрири дастури ҳужжат устида иш кетаётган пайтда ҳам уни сақлаб туради. Шу боис бирор сабабга кўра вақтида сақланмаган файлни қайта тиклаш имкони бор. Бу ҳақда «JustCoolIdea.ru»га асосланиб «Дарё» сайти ҳикоя қилади.
Файл сақланмай туриб дастур ёпилган ёки компьютер ўчган бўлса, сақлашдан олдин киритилган маълумотларни тиклаш учун унча қийин бўлмаган бир қанча амалларни бажариш керак. Маълумотлар компьютер ичида сақлангани тайин, уларнинг жойлашув ерини топиш кифоя.
Асосий ойнада (Word’нинг эски версияларида — «Файл» менюси) «Сведения» («Маълумотлар») бандини топинг. У ерда «Управление документом» («Ҳужжатни бошқариш») пункти бор. Ушбу пункт «Восстановить несохраненние документи» («Сақланмаган ҳужжатларни тиклаш») функциясини таклиф этади.
Бу ўринда бир қанча файллар орасидан керагини танлаш талаб этилади.
Файл қай даражада тўлиқ сақлангани эса созламаларга боғлиқ. Тўлиқ сақланиши учун «Охирги автоматик сақланган версияни сақлашсиз ёпиш пайтида қўшимча тарзда сақлаб қўйиш» функцияси ёқилган бўлиши лозим.
Бундан ташқари, автоматик сақлаш орасидаги танаффусни 2–3 дақиқада оширмаслик керак. Бу сизга исталган вақтда исталган файлни қайта тиклаш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади