Маълумки, Apple компаниясининг деярли барча қурилмалари Хитойда ишлаб чиқарилади. Аниқроғи, “Олма” қурилмалари Foxconn ва Pegatron фирмалари томонидан тайёрланади. Бироқ АҚШда президент ўзгариши муносабати билан айни пайтда бир қатор америкалик брендлар ўз маҳсулотларини тайёрлашни АҚШга кўчириш масаласини ўйлаб кўришмоқда. Бунга сабаб америкалик ишбилармонларнинг давлатга етарли миқдорда солиқ тўламаётганидир. Энг қизиғи, янги ҳукумат Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 45%лик бож жорий қилишни ҳам режалаштирган. Terabayt.uz ёзишича, шу мақсадда Apple ҳам Тайваннинг юқорида номи келган икки йирик компаниясидан iPhone’ларни АҚШда ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқишни сўраган.
Ҳозирча Тайваннинг Foxconn ва Pegatron фирмалари бу борада Apple’га ҳеч қандай жавоб бермади. Бироқ улар рози бўлган тақдирда ҳам, келажакда Apple қурилмаларининг нархи АҚШ ҳудудида тайёрлангани боис икки бараварга ошиши мумкин. Бундай ҳолат на ишлаб чиқарувчи ва на мижозга хуш келади. Воқеалар ривожини кузатамиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради