Американинг Apple корпорацияси Ҳиндистон ҳудудида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун рухсат олишга уринмоқда, деб ёзган Kun.uz нашри.
У Ҳиндистон ҳукуматидаги манбаларига асосланган ҳолда шу ҳақда маълум қилмоқда. Унга кўра, корпорация раҳбарияти ўтган ойда шундай таклифни юборган. Apple ўз маҳсулотлари савдосини сезиларли ошириш ва шу билан Жануби-Шарқий Осиёдаги бозорини кенгайтиришни хоҳламоқда. Нашрнинг ёзишича, бугунги кунда компаниянинг Ҳиндистон смартфонлар бозоридаги улуши 5 фоиздан ошмайди.
"Apple Ҳиндистонда Хитойда эришилган муваффақиятидан ўзиб кетмоқчи", - дея манбаси сўзларидан иқтибос келтиради газета.
1976 йилда асос солинган Apple компанияси iPhone смартфонлари, iPad планшет компьютерлари, iPod мусиқа плеерлари, MacBook ноутбуклари, iMac стол компьютерларини ҳамда бошқа юқори технология маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Корпорация дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади, унинг бозор капиталлашуви октябрь ойи охирига кўра, 620 млрд АҚШ долларидан ошиб кетган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади