8 ГБли оператив хотирага эга бўлган смартфонлар даврига кўп вақт қолмаган кўринади. Жанубий Кореянинг Samsung компанияси анча олдин бундай ҳажмдаги хотира чипини яратган эди, эндиликда эса Hynix фирмаси бундай чипнинг аппарат қисмини тайёрлашга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда Terabayt сайти.
Hynix такт частотаси 3733 МГцли 8 ГБли LPDDR4 (ҳар бири 2 Гбли 4 та микросхема) хотирани ишлаб чиқаришга тайёр. Ушбу чипнинг ахборот ўтказиш имконияти 29,8 ГБ/с, у 21 нм техножараёни ёрдамида яратилади. Чипнинг нисбатан камроқ энергия сарфлайдиган версиясини 2017 йилда сотувга чиқариш режалаштирилган.
Таққос учун, Samsung томонидан 10 нм техножараёни орқали яратилган 8 ГБли чип 4266 МГц частотага эга. Hynix маҳсулоти ундан бироз кучсиз ва кўпроқ қувват сарфлайди.
Hynix фирмаси хитойлик ишлаб чиқарувчилардан бошлаб, Dell, Apple ва бошқа гигантларга турли хотира чипларини етказиб беради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Марьям Тиллаева келажагини Ўзбекистонда кўрмаслиги ҳақида сўзлаб берди