Туркманистон парламенти (Мажлис) бугун президентликка номзодлар учун ёш чекловини бекор қилинган янги конституцияни бир овоздан қабул қилди. Шунингдек, янги конституцияга биноан президентлик муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтирилган.
Янги конституцияни қабул қилиш учун овоз бериш Туркманистон Оқсоқоллар кенгаши йиғилишида бўлиб ўтди. Унда ҳукумат вакиллари ҳам иштирок этди.
«Республика президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов йиғилишда ушбу қонунга имзо чекди ва шу пайтдан бошлаб ҳужжат қонуний кучга кирди», дейилган "Кун" нашри хабарида.
«Туркманистонда янги конституция қабул қилиниши — мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожланишнинг янги босқичига ўтганидан далолатдир. Туркманистоннинг янги конституцияси халқаро ҳуқуқнинг тан олинган нормалари асосида халқаро қонунчилик тажрибаси инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган», — дея қайд этган Гурбангули Бердимухаммедов.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги конституцияга кўра, Туркманистонда туғилган, 40 ёшдан кичик бўлмаган ва 70 ёшдан ошмаган шахс Туркманистон президентлиги учун номзод сифатида кўрсатилиши мумкин эди.
2016 йилнинг 29 июнида Гурбангули Бердимуҳаммедов 61 ёшга кирганди. Унинг конституция бўйича иккинчи муддати 2017 йилда ниҳоясига етиши керак эди.
Туркманистонда охирги марта президент сайловлари 2012 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган. 2008 йилнинг сентябрь ойида конституцияга киритилган ўзгартиришларга кўра, навбатдаги президентлик сайлови 2017 йилнинг февралида ўтказилиши керак ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди