Россия Мудофаа вазирлигининг Сочидан учгач авиадиспетчерлар билан алоқага чиқмаган Ту-154 самолёти бўйича навбатдаги тафсилотлар маълум қилинмоқда.
"Интерфакс" агентлиги хабарига кўра, самолёт Сочидан Москва вақти билан соат 5:20да парвозга чиққан ва 20 дақиқадан кейин радарлардан йўқолган. Унинг бортида ҳарбийлар бўлгани тахмин қилинмоқда. Лайнерни қидириш ишлари бошланган.
РИА "Новости" агентлиги аниқлик киритишича, лайнер аввалига Москва яқинидаги "Чкаловский" аэродромидан ҳавога кўтарилган, Сочида эса ёқилғи тўлдирилган.
"Интерфакс"нинг аниқлик киритишича, самолёт бортида аввал айтилганидек, 70 киши эмас, 83 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси бўлган.
РФ Мудофаа вазирлиги Ту-154 радарлардан йўқолганини тасдиқлади. Лайнерни қидириш ишларига Краснодар ўлкаси ва қўшни ҳудудлардаги барча қутқарув хизматлари жалб этилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради