Хитойлик тадбиркор маймун отган тошдан ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойлик тадбиркор маймун отган тошдан ҳалок бўлди

Жамият 22-04-2016, 16:17 994
Хитойлик тадбиркор маймун отган тошдан ҳалок бўлди

Хитойлик тадбиркор, Guan Sheng Yuan озиқ-овқат компанияси раҳбари Вэн Мао Юнтай тоғларига сафари чоғида маймуннинг отган тошидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда, дейилади "Даракчи" нашрида.

Ҳодиса 19 апрель куни рўй берди. 67 ёшли тадбиркорнинг ўлимига унинг бошига келиб тушган тош сабабчи бўлди. Тошни тоғнинг устида турган маймун пастга улоқтирган эди. Маони ўша заҳотиёқ шифохонага олиб кетишди. Бироқ, шифокорлар тадбиркорнинг ҳаётини сақлаб қололмади. Юнтай тоғи ёввойи маймунлар яшайдиган диққатга сазовор маскан ҳисобланади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.