Польшалик поезд машинисти ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Польшалик поезд машинисти ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди

Жамият 16-05-2016, 23:07 826
Польшалик поезд машинисти ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди

Польшалик поезд машинисти Матеуш Шиманский бутун дунёда ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди. Бунинг сабаби эса Познань – Вонґровець йўналиши бўйича поездни олиб кетаётган Шиманский поезддаги йўловчиларни авариядан огоҳлантира олди ва уларни хавфсиз ҳолатни эгаллашга чақирди.

Познань темир йўлида машинист автомобиль ўтиш жойи ўртасида, темир йўл изида юк машинаси турганини кўриб, поездни тўхтатмасликка қарор қилди ва тўқнашувдан бир неча сония олдин ўз кабинасидан чиқиб, йўловчиларни полга ётиш кераклигидан огоҳлантира олди.

"Шошилинчда мен кабинадан чиқиб, барчага ётишни буюрдим. Бу бўлиши мумкин бўлган жароҳатларни минималлаштиришига ишончим комил эди", деб вазиятга изоҳ берди машинистнинг ўзи.


Манба: Кун.уз
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.