Қизил- Ўрдада икки она бир кунда уч эгизакли бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қизил- Ўрдада икки она бир кунда уч эгизакли бўлди

Жамият 22-07-2016, 16:33 1 252
Қизил- Ўрдада икки она бир кунда уч эгизакли бўлди

Қозоғистоннинг Қизил-Ўрда вилояти, «Ана мен бала» туғруқхонасида бир куннинг ўзида икки нафар она уч эгизак фарзанд кўрди. Бу ҳақда News.kz'га асосланиб DiydorAziz хабар бермоқда. Уч ўғилли эгизак кўрган Салтанатнинг мазкур сайтга интервью беришича унинг яна 2.5 ёшли бир қиз фарзанди бор. Турмуш ўртоғи уни ўғил фарзанд кўришини хохлаган экан. “Орузумиз 300 фоизга амалга ошди”, дейди Салтанат. Уч паҳлавонлар 3 кгга яқин оғирликда туғилган ва соғломдирлар.

Уч қиз эгизакларнинг онаси 22 ёшли Гулзиранинг эса бу илк фарзандлари. “Уч парилар” муддатдан аввалроқ туғилган бўлсада уларнинг аҳволи қониқарли.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.