Исроилнинг азонларга нисбатан қилган чеклови ортидан черковлар ўз норозиликларини билдиришмоқда. Бу ҳақида Morocco World News нашри маълумотига асосланиб, Кун нашри хабар бермоқда.
Куни кеча тақиқларга жавобан бир қанча фуқаролар ўз уйларининг томларидан бир вақтда азон чақириб норозилик билдиришган эди. Бу ҳолат тасвирга туширилган видео эса интернет тармоқларида кенг омма орасида кескин баҳс-мунозарага сабаб бўлган эди.
Мусулмонларга ўз далдасини намойиш этиш мақсадида Насаро (Назарет) шаҳридаги бир черков баланд овозда шаҳар узра азон садоларини янгратди. Бу ҳаракат мусулмонлар томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Бу ҳам мусулмон ва христианлар ўртасидаги узоқ йиллик дўстлик алоқаларининг бир нишонаси бўлиб хизмат қилди.
Аслида, азонга тақиқ қўйилишига асосий сабаб Қуддуси шариф ҳокими уйи олдида яҳудийлар томонидан уюштирилган азонга қарши норозилик намойиши бўлган, дейилади айрим маълумотларда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади