Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси 9 февраль куни жорий ҳафтада Тошкентда содир бўлган икки йирик ёнғин тўғрисида айрим тафсилотларни маълум қилди.
7 февраль куни Яккасарой туманидаги «Манас» кафе-ресторанидаги ёнғин, ЁХББ маълумотларига кўра, ёнғин 380 кв. м. майдондаги қурилиш конструкциялари ва мол-мулкларни йўқ қилган. Аланганинг ўтиши натижасида қўшни «Паризод» МЧЖ биноси томи қурилиш конструкциясининг 370 кв. м. майдони ҳам зарар кўрган.
Кейинги куни Олмазор туманидаги Жомий бозорида (Usta shirin savdo МЧЖ) ёнғин содир бўлди. Олов 6, 7 ва 8-дўконлардаги қурилиш буюмлари ва материаллари, умумий майдони 100 кв. м. бўлган том конструкциялари ва шифтларни йўқ қилган.
Ҳар икки иш бўйича текширув ишлари ўтказилиб, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Жабрланганлар тўғрисида маълумотлар йўқ. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради