Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президентини табриклади, деб хабар қилди Спутник нашри.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 12-декабрни Халқаро бетарафлик куни деб эълон қилиш тўғрисидаги Резолютсия қабул қилиниши муносабати билан чин дилдан табриклаб мактуб йўллади", — дейилади хабарда.
Мактубда "ушбу қарор, ҳеч бир муболағасиз, тарихий аҳамиятга эга воқеа бўлди. Шахсан Сиз томонингиздан илгари сурилган ташаббусни жаҳон ҳамжамиятининг барча аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланиши халқаро саҳнада Туркманистоннинг юқори мавқега эга эканлигини, бизнинг кенг минтақамизда хавфсизлик, барқарорлик ва изчил ривожланишни таъминлашда Сизнинг хизматларингиз ва ҳиссангизни барча томонидан тан олинишини яққол кўрсатди", деган сўзлар қайд этилган.
Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистонда Туркманистон билан дўстлик ва қўшничилик муносабатлари алоҳида қадрланишини айтган. "Бизнинг давлатларимиз халқаро сиёсат ва минтақавий барқарорликнинг долзарб масалалари бўйича умумий ёки ўхшаш позицияга эга", — дейилади мактубда.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга мустаҳкам соғлик, масъулиятли давлат ишларида янги зафарлар, Туркманистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва янада равнақ топишни тилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади