Тошкентда ўсмир ўз буви ва буваси уйига онасининг сумкасидан яширин равишда олган калитдан нусха тайёрлаб кирган. Сўнг хорижий валютадаги йирик миқдорда пул маблағларини ўмарган. Бу ҳақда «На посту» газетасига таяниб Соф.уз ёзмоқда.
Ўсмир ўмарган пулларини дўстлари билан кафе ва клубларларда ўтиришга сарфлаган. Шунингдек, улар бу маблағларга ўзларига қимматбаҳо уяли телефон аппаратлари, кийим-кечаклар, маиший техника, ноутбуклар ва мотоцикл ҳамда скутер сотиб олишган.
Ҳатто бу ишда қатнашганлардан бири ўз уйида таъмирлаш ишларини ҳам ўтказган.
Маълум қилинишича, ўсмир умумий ҳисобда тахминан 100 минг АҚШ долларини ўғирлаб чиққан.
Гуруҳ аъзоларидан энг каттасига айблов ҳукми ўқилган бўлса, иккитасига вояга етмагани туфайли амнистия акти қўлланилган. Бир нафар шахс эса узоқ муддат давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан мамлакат ташқарисида яшириниб келган, бироқ у охир-оқибат қўлга олинган ҳамда ҳозирда унинг устидан суд жараёни кетмоқда.
Бува ва бувисининг барча ишлаб топган ва йиғиб қўйган пулларини ўмарган ўспириннинг ўзи эса жиноий жавобгарликка тортилмади, сабаби жиноят содир этилган вақтда 14 ёшга ҳам кирмаган бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди