00:43 / 14.04.2017
7 005

Сергелида автобус автоҳалокатга учраши оқибатида 9 нафар йўловчи шифохонага етказилди

Сергелида автобус автоҳалокатга учраши оқибатида 9 нафар йўловчи шифохонага етказилди
12 апрель куни соат 19.00да Сергели туманида Янгийўл-Фарҳод бозори йўналишида ҳаракатланувчи №297 автобус иширокида ЙТҲ содир бўлди, деб ёзмоқда Uz24 сайти.

«Новости Узбекистана» хабарига кўра, автобусни бошқариб кетаётган 32 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлдаги тўсиққа бориб урилган. Тошкент ИИББ ЙҲХБдан маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 нафар йўловчи жабрланган. Улар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига етказилган. Ҳайдовчининг ўзи жабрланманган.

Айни вақтда ҳодиса юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида автобус автоҳалокатга учраши оқибатида 9 нафар йўловчи шифохонага етказилди