6 797
Гулистон шаҳрида дўкондан 40 та уяли телефон аппаратини ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Гулистон шаҳрида 40 дона уяли телефон аппаратлари ўғирлаб кетмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги “Қўриқлаш” хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 январь кунидан 8 январь кунига ўтар кечаси Гулистон шаҳар, Н.Зокиров кўчасида тунги йўналиш милициясида хизматни олиб бораётган Гулистон шаҳар ИИБ хузуридаги туманлараро Қўриқлаш бўлими милиционерлари кичик сержант Ж.Аббосов ҳамда сафдор О.Абдуллаевлар хизмат вақтида соат 05:35ларда йўналиш милицияси қўриғидаги 335-сонли дўконга номаълум шахс кирганлигини сезишган.
Ушбу дўкон кўздан кечирилганда, дўкон ичида 1998 йилда туғилган Н.Х исмли шахс 40 дона хар хил турдаги янги уяли телефон аппаратлари, 1 дона касса аппарати ҳамда 1 дона компютер блок питанияси, жами 6.000.000 сўмлик буюмларни ўғрилаб кетмоқчи бўлган вақтида ушланиб, Гулистон шаҳар ИИБга топширилган.
Мазкур холат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди