21:19 / 13.05.2017
10 279

Россиянинг кейинги президентлигини Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров эгаллаши мумкин…

Россиянинг кейинги президентлигини Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров эгаллаши мумкин…
Россиялик ёзувчи Виктор Ерофеевнинг айтишича, кейинги пайтларда Рамзан Қодиров россияликларнинг севимли қаҳрамонига айланиб бормоқда. Бу имкониятдан у 2018 йилги президентлик сайловларида унумли фойдаланиши мумкин.

— Қодиров Европани ва либерализмни ёқтирмайди, — деди Ерофеев. — Бу бизнинг халқ учун айни муддао. Мен шубҳа қилмайман. Владимир Путин айнан Рамзан Қодировни президентликка номзод сифатида тавсия этади. Рамзан жуда устамон ва қасоскор шахс. Россия аҳолиси орасида унинг тарафдорлари жуда кўпчиликни ташкил этади. Мен Рамзан Россия ва дунё миқёсида Путин юритаётган сиёсатни аъло даражада давом эттира олишига ишонаман. Бунга Россия халқи ҳам ишонади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиянинг кейинги президентлигини Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров эгаллаши мумкин…