Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида намунали тўй ўтказилди. Ушбу маҳаллада яшовчи 30 ёшли Ахтам Қаршиев ҳамда 3 нафар жажжи болакайнинг хатна тўйлари бир даврада ўтди. Бу ҳақда Uz24 хабар берди.
Хабар қилинишича, куёвнинг тўй қилишга моддий имконияти етмаганлиги сабабли барча харажатлар туман солиқ қўмитаси, маҳалладаги тадбиркорлар, тумандаги бозор маъмурияти томонидан қопланди.
4 та хонадоннинг яқинларидан иборат 250 нафар меҳмон ортиқча кўзбўямачиликлардан холи, камтарона тўйнинг гувоҳи бўлди. Тўй намунали дея таърифланди.
Қайд этилишича, бу каби тўйларни ўтказиш Паяриқ туманида уюшмаган ёшлар учун биринчи лойиҳадир. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Рустам Қобилов ушбу тўй дастурини вилоят бўйлаб тарғиб этиш таклифини илгари сурди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади