21:30 / 18.10.2017
10 246

Бўкада ота ўз қизини пичоқлади...

Бўкада ота ўз қизини пичоқлади...
15 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида пичоқлаш билан боғлиқ ҳодиса юз бергани ҳақида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Шу куни тахминан соат 00.30 ларда Бўка туманида яшовчи фуқаро, 1956 йилда туғилган, Холмурод Норалиев (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйида ўз фарзанди, 1980 йилда туғилган Дурдона Маликова билан жанжаллашгани оқибатида унинг танасига уч марта ош пичоғини санчган. Пичоқ урилиши оқибатида қизига тан жароҳати етказган. Жабрланувчи шифохонага етказилган ҳамда жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Холмурод Норалиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Айни пайтда тергов ишлари олиб борилаётгани хабар берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўкада ота ўз қизини пичоқлади...