Тошкентлик ошиқ севгилисига Ўзбекистондаги энг улкан гулдастани тортиқ қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентлик ошиқ севгилисига Ўзбекистондаги энг улкан гулдастани тортиқ қилди

Жамият 11-10-2015, 15:45 2 659
Тошкентлик ошиқ севгилисига Ўзбекистондаги энг улкан гулдастани тортиқ қилди

Ижтимоий тармоқларда пойтахт йўлларида эвакуаторда олиб кетилаётган улкан гулдаста фотосуратлари пайдо бўлди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Фотосуратда Эвакуаторнинг очиқ бортига ортилган атиргуллардан иборат катта гулдастани 4-5 йигит ушлаб кетаётганини кўриш мумкин.
Мазкур гулдастани ким буюртиргани, гулдастадан қанча атиргул жой олгани ҳақида маълумотлар берилмаган.

Маълумотларга кўра, дунёдаги энг катта атиргул гулдастаси 2005 йилда Қатар шаҳзодасининг тўйи муносабати билан ясалган бўлиб, у Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллаган. Қатар пойтахти Доха шаҳрида пирамида шаклида ясалган гулдастанинг баландлиги 15 метр, вазни 42 тоннани ташкил этган. 800 метр квадрат майдонни эгаллаган гулдаста учун Эквадор ва Таиланддан атиргуллар сотиб олинган.


loading...


Теглар: photo

Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.