23:46 / 09.11.2017
7 257

Қора бозор таслим бўлмаяпти ёхуд валютафурушларга қарши кураш...

Қора бозор таслим бўлмаяпти ёхуд валютафурушларга қарши кураш...
МХХ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган махсус тезкор операциялар натижада бир нечта валютафурушлар қўлга олинди.

Жумладан, МХХ тезкор ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорлигида Фарғона вилояти Бувайдин туманида истиқомат қилувчи 31 ёшли Асилбек Ғоффоров 5,9 минг долларни 48,8 миллион сўмга сотаётганда қўлга олинди.

"Бундан ташқари, Жиззахда 37 ёшли Икром Холиқов 2,2 минг долларни 17,6 миллион сўмга сотиб олаётганда қўлга олинди. Шахсий кўздан кечириш давомида унинг ёнида 28,9 миллион сўм борлиги аниқланди. Дастлабки тергов тадбирлари натижасида Холиқов Жиззах шаҳар суди томонидан валюта қимматликларини ноқонуний харид қилиш ва сотиш ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганлиги маълум бўлди", — деб таъкидлади МХХ вакили.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан қўлга олинган шахсларга нисбатан Жиноят кодекснинг 177 — моддаси (валюта қийматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) бўйича жиноий ишлар қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб эркин конвертация жорий этилганди. Жисмоний шахслар тижорат банкларида хорижий валютани банк картасига ўтказиш йўли билан, чекланмаган миқдорда, сотиб олиш ёки сотишларига рухсат берилганди. Жисмоний шахслар томонидан конвертация очилгандан буён банклар орқали ярим миллиард доллардан ортиқ маблағ алмаштирилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қора бозор таслим бўлмаяпти ёхуд валютафурушларга қарши кураш...