10:32 / 27.11.2017
6 396

Чилонзорда “Тозалаш-антитеррор” тадбири ўтказилди

Чилонзорда “Тозалаш-антитеррор” тадбири ўтказилди
2017 йилнинг 25 ноябрь куни соат 23:30 да, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор тумани ҳудудида “Тозалаш-антитеррор” тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида, “JAGUAR”, “SHABNAM” ва “DON” кафеларидан жами 45 нафар фуқаролар шахсини аниқлаш мақсадида туман Ички ишлар бошқармасига олиб борилиб текширилди.

Текширув давомида, мазкур шахслардан 16 нафари фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар эканлиги аниқланди.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан баённомалар расмийлаштирилди ва ИИББ Реаблитация Марказига топширилди.

Шунингдек, 5 нафар фуқаролар “JAGUAR” кафеси олдида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда жамоат тартибини қўпол равишда бузиб, ўзаро жанжаллашиб турганликлари аниқланди.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилонзорда “Тозалаш-антитеррор” тадбири ўтказилди