Давлат божхона қўмитаси ҳамда унинг худудий органлари томонидан божхонага оид қонунбузарликларни олдини олиш ва унга чек қўйиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бироқ, амалдаги тартиб қоидаларга зид ўлароқ, фақат ўз манфаати, бузуқ нафсини ўйлайдиган айрим фуқаролар томонидан юртимиз ҳудудига порнографик мазмундаги маҳсулотларни олиб киришга уриниш ҳолатлари тўхтагани йўқ.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан порнографик мазмундаги материаллар билан боғлиқ аниқланган 76 та (8 минг 623 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар, ўйин карталари ва суратлар) қонунбузарлик ҳолатларидан 8 таси (592 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар, ўйин карталари ва суратлар) айнан аёллар томонидан содир этилган.
Мисол учун, “Санкт-Петербург – Қарши” йўналишидаги 640-сонли авиарейс билан Қарши халқаро аэропортида парвозини якунлаган Қарши тумани Янгиобод қишлоғида истиқомат қилувчи Барно Ўролова (барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли “Samsung SM G361H/DS” маркали қўл телефони хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 31 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди.
Шунингдек, Барно билан ҳампарвоз бўлган Сурхондарё вилояти Термиз туманида истиқомат қилувчи Асила Санаеванинг ҳам қўл юклари холислар иштирокида йўловчи божхона декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилганда, декларацияда кўрсатилган “Alcatel 5070D” маркали қўл телефони ва унга ўрнатилган хотира картасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 72 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа сақлаб келингани маълум бўлди.
Якунда фуқаролар Б.Ўролова ҳамда А.Санаевага нисбатан суднинг қарори асосида 449 минг 325 сўмдан жарима жазолари тайинланди. Ашёвий далил сифатида олинган қўл телефонлари нопок материаллардан тозаланиб, давлат эгалигига ўтказилди.
Фуқароларимиз шуни билишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, порнографик мазмундаги маҳсулотларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш тақиқланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади