Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида жойлашган «Дорут тиловат» мажмуасини зиёрат қилди, таомилга биноан ўтганлар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, «Дорут тиловат» мажмуаси Кўк гумбаз масжиди, Шайх Шамсиддин Кулол, Гумбази Сайидон мақбаралари ва ҳужралардан иборат бўлиб, улар, асосан, XIV аср охири XV асрнинг биринчи ярмида бунёд этилган. «Дорут тиловат» сўзи «Қуръон ўқиладиган ёки тиловат қилинадиган жой» маъносини англатади.
Кўк гумбаз масжиди буюк олим ва давлат арбоби Муҳаммад Тарағай Улуғбек томонидан 1434-1435 йилларда қурилган. Мирзо Улуғбек масжидни отаси Шохрух номидан бобоси Амир Темур шарафига бунёд этган. Кириш пештоқининг равоғида уларнинг номлари ва қурилиш санаси битилган.
Шайх Шамсиддин Кулол мақбараси XIV аср охирида барпо этилган. Шайх Шамсиддин Кулол ал Фохурий Амир Темур ҳамда унинг отаси Тарағай Баҳодирнинг устози ва пиридир. У 1370 йилда вафот этган. Амир Темур устози қабри устига мақбара қурдирган.
Гумбази Сайидон мақбараси 1437 йилда Мирзо Улуғбек фармони билан қурилган. Мақбара ичида XV-XVII асрларга оид бир нечта қабр тошлари бор. Бу қабр тошлар термизлик сайидларга тегишли бўлиб, бир-биридан катта-кичик ҳолатда жойлаштириб қўйилган. Маълумки, сайидлар Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) авлодидан бўлиб, улуғ зотлар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мақбаранинг номи Гумбази Сайидон, яъни Сайидлар гумбази деб ном олган.
Ўзбекистон раҳбари «Дорут тиловат» мажмуасида уламолар билан суҳбатлашган. «Мулоқот чоғида халқимиз фаравонлиги йўлида амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида сўз юритилди», дейилади ЎзА хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг ҳайкали очилиши муносабати билан ва жойларда олиб борилаётган ислоҳотларни кўздан кечириш учун Қашқадарё вилоятига жўнаб кетган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади