18:50 / 12.02.2018
6 893

Бир гуруҳ хавфли босқинчилар қўлга олинди

Бир гуруҳ хавфли босқинчилар қўлга олинди
2018 йил 4 февраль куни 4 нафар номаълум шахслар юзларига ниқоб кийиб, пичоқ билан қуролланган ҳолда Қашқадарё вилояти, Касби туман ҳудудида А. ва Б. исмли шахсларнинг уйига ғайриқонуний равишда бостириб кириб, қимматбаҳо буюмларни талаб қилишган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Хонадонда ҳеч қандай қимматбаҳо буюмлар бўлмаганлиги сабабли А. ва Б. исмли шахсларни ўлдириш билан қўрқитиб, 500 АҚШ долларини беришни талаб қилишиб, пулни 3 кун ичида тайёрлаб қўйишни ва айтилган манзилга етказиб беришни айтиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида 2018 йил 9 февраль куни ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган В., Г., Д. ва Е. исмли шахслар қўлга олинди.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир гуруҳ хавфли босқинчилар қўлга олинди